Жаҳон | 13:59 / 01.11.2023
24243
2 дақиқада ўқилади
Исроил армияси Ғазо секторида юриш қилмоқда — фотосуратлар
«Бизда битта мақсад бор — ғалаба», — деган ЦАҲАЛ генерали.
Исроил мудофаа армияси ҲАМАСнинг 7 октябр кунги ҳужумига жавобан Ғазо секторини ёппасига ўққа тутиш ва қуруқлик кучлари орқали рейдлар амалга оширишда давом этмоқда. 31 октябр куни ЦАҲАЛ генерал Ярон Финкелманнинг баёнотини тарқатди, унда Исроил қўшини «ҲАМАС ва Ғазо секторидаги террорчилик гуруҳлари устига юриш бошлагани» маълум қилинган. «Бизда битта мақсад бор — ғалаба», — деган генерал. «Медуза» Ғазо секторида олинган сўнгги фотосуратларни тақдим этди.