Иқтисодиёт | 09:32 / 01.11.2023
13950
1 дақиқада ўқилади

Октябр ойи учун инфляция даражаси эълон қилинди 

Октябрда истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси 9 фоизга етди. 

Фото: Ibrahim Erikan/Anadolu Agency

2023 йилнинг октябр ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархи ўртача 1 фоизга ошган. 

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг октябр ойида истеъмол нархлари индекси таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1,3 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари 1 фоизга ва аҳолига пулли хизматлар кўрсатиш нархлари ўртача 0,7 фоизга ошгани кузатилган.

Маълум қилинишича, истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси 9 фоизга етди. 

Йил бошидан буён истеъмол секторидаги нархлар индекси ўртача 6,2 фоизга ўсган.

Мавзуга оид