Жаҳон | 14:55 / 02.11.2023
11451
2 дақиқада ўқилади

Давлат департаменти вакили Исроил ҳақидаги саволга жавоб беришдан бош тортди

Дипломатик идора, шунингдек, Қўшма Штатлар нега Исроилнинг Ғазо тинч аҳолисига берган зарбаларини қораламаётганини тушунтириб бермади.

Фото: Reuters

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Мэтю Миллер пайшанба куни бўлиб ўтган кундалик брифингда Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатлари ҳарбий жиноятлар ҳисобланадими, деган саволга жавоб бермади.

«Мен бу ҳужумни баҳолай олмайман. Мен бошқа ҳужумларни ҳам баҳолай олмайман», деди у Жабалия қочқинлар лагерига Исроил ҳаво ҳужумларини изоҳлар экан. 

Шунингдек, у нега АҚШ Исроилнинг Фаластин эксклавидаги тинч аҳолига қилган ҳужумларини ҳалигача қораламаганини тушунтириб бермади. 

Аввалроқ Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумларига қарши намойишчилар АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг Конгрессдаги нутқини тўхтатиб қўйганди.

Дипломатнинг Сенат молия қўмитаси олдидаги нутқи бир неча бор: «Зудлик билан ўт очишни тўхтатинг!», «Ғазо болаларини қутқаринг!», «Ғазони озод қилинг!» ва бошқа ҳайқириқлар билан тўхтатилган. 

Давлат котиби Сенатда АҚШ президенти Жо Байденнинг Украина ва Исроилга 106 миллиард долларлик ёрдам тақдим этиш бўйича мурожаати юзасидан эшитувларни бошлаганида фаоллар қизил рангга бўялган қўлларини кўтариб олган.

Блинкен ўз нутқини тўхтатган ва полиция намойишчиларни залдан чиқариб юборишини индамай кутиб турган.

Мавзуга оид