Иқтисодиёт | 07:40 / 06.11.2023
15913
1 дақиқада ўқилади

10 ойда қанча электромобил импорт қилингани маълум бўлди

Ўзбекистонга январ-октябр ойларида 19 та давлатдан 22 492 та электромобил олиб келинган. 

Фото: Pexels

Олиб келинган электромобилларнинг умумий қиймати 582,3 миллион долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан импорт ҳажми 6 баробардан юқори ўсган.

Хитой энг кўп электромобил импорт қилинган мамлакат сифатида етакчиликни сақлаб қолмоқда. Ўтган 10 ойда ушбу мамлакатдан жами 20 642 дона (91,фоиз) электромобил олиб келинган.

Шунингдек, Ҳонгконгдан 1258 дона, Бирлашган Араб Амирликларидан 147 дона электромобил импорт қилинган. Жанубий Корея ва АҚШдан мос равишда 136 ҳамда 134 дона электромобил олиб келинган.

Мавзуга оид