Ўзбекистон | 07:42 / 07.11.2023
11177
1 дақиқада ўқилади

АЁҚШларда 6,1 млн литр сифатсиз бензин аниқланди

Ўзбекистонда октябр ойида 6 миллион 105 минг литр нефть маҳсулотларининг сифатсизлиги аниқланди.

Фото: Юрий Смитюк/ТАСС

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция”нинг назорат-кимё лабораториялари томонидан нефть маҳсулотлари бўйича олиб борилган сифат назорати тадбирлари давомида 91 ҳолатда 6 миллион 105 минг литр нефт маҳсулотлари сифатсизлиги аниқланиб, сотувга чиқарилишининг олди олинди.

Инспекция томонидан аниқланган камчиликлар тезда бартараф этилиши бўйича масъулларга кўрсатмалар берилиб, уларнинг бажарилиши назоратга олинган.

Мавзуга оид