Жамият | 15:51 / 07.11.2023
28916
1 дақиқада ўқилади

ТДИУда 8-9 ноябр кунги дарслар бекор қилинди

8-9 ноябр кунлари Тошкент шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтказилиши ва шу сабаб қатновда ноқулайлик туғдирмаслик учун Тошкент давлат иқтисодиёт университетида дарслар бошқа кунга кўчирилади.

Фото: Kun.uz

8-9 ноябр кунлари Тошкент давлат иқтисодиёт университетида дарс машғулотлари ўтказилмайди, деб хабар берилди олийгоҳ расмий саҳифасида. Маълум қилинишича, 8-9-ноябр кунлари Тошкент шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити бўлиб ўтиши сабабли университет атрофидаги баъзи кўчалар ёпилади.

Шу кунлари талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг университетга қатновида юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликларнинг олдини олиш учун олийгоҳнинг барча ходимлари ва профессор-ўқитувчилари масофавий (онлайн) иш режимига ўтказилади.

Шу билан бирга, талабалар турар жойларида яшовчи талабалар ўз жойида қолади. 8-9-ноябр кунларидаги дарслар 10-17-ноябр оралиғида профессор-ўқитувчиларнинг дарс жадвалига мослаштирилади.

Маълумот учун, 8-9 ноябр кунлари ўтадиган саммит муносабати билан пойтахтдаги бир нечта марказий кўчалар ёпилиши ва бир қанча автобус йўналишлари ҳам ўзгартирилиши ҳақида хабар қилинганди. 

Мавзуга оид