Ўзбекистон | 10:57 / 09.11.2023
5929
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Тошкентда музокара ўтказди

Ўзбекистон ва Озарбойжон етакчилари олий даражадаги келишувлар ижросининг боришидан мамнунлигини билдирди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитининг асосий тадбирларида иштирок этиш учун мамлакатда бўлиб турган Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан музокара ўтказди.

Ўзбекистон-Озарбойжон дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Мунтазам ўтказиб келинаётган олий даражадаги мулоқотларда эришилган келишувларнинг натижалари қайд этилди.

Товар айирбошлаш кўрсаткичлари ўсмоқда, автомобиль, электротехника, тўқимачилик саноатида, энергетика тармоғида, қишлоқ хўжалиги, логистика ва бошқа устувор йўналишларда муҳим кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Маданий-гуманитар тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистон ва Озарбойжон раҳбарлари амалий ҳамкорлик дастур ва лойиҳаларини илгари суриш борасида биргаликдаги ишларни жадал давом эттириш муҳимлигини таъкидлади.

Мавзуга оид