Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдан Мадинага учиши керак бўлган айрим рейслар бекор қилинди
Panorama Airways Тошкент — Мадина — Тошкент йўналиши бўйича айрим парвозларни бекор қилди.
Panorama Airways авиакомпанияси Тошкент — Мадина — Тошкент йўналиши бўйича бир нечта рейсларни вақтинча бекор қилди.
Uzbekistan Airports хабарига кўра, 2023 йил 9 ноябрдаги 5P-361/362 ва 5P-363/364 рейслари бекор қилинган.
Айни дамда маҳаллий авиаташувчининг 5P-363 рейсини амалга ошираётган самолёт техник сабабларга кўра Мадина аэропортида турибди. Тошкентдан парвоз аввалига кечиктирилган, бироқ эрталабдан у авиакомпания томонидан расман бекор қилинган.
Хабарда айтилишича, ушбу рейснинг 246 нафар йўловчиси Тошкент аэропортида 12 соат кутишдан сўнг Panorama Airways вакиллари томонидан меҳмонхоналарга жойлаштирилган.
Ушбу рейсларнинг жўнаб кетиши ҳақида маълумот олиш учун авиакомпания вакилларига мурожаат қилиш тавсия этилган.
Мавзуга оид
10:06 / 12.05.2025
Uzbekistan Airways парвозлар жадвалидаги айрим мажбурий ўзгаришлар ҳақида маълум қилди
08:30 / 10.02.2025
Мадина – Наманган самолёти Фарғонадаги муқобил аэродромга йўл олди
20:42 / 18.01.2025
Фарғонадан Истанбулга учиши керак бўлган рейс кечиктирилди
09:40 / 18.01.2025