Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада ҳарбий ҳолат 14 февралгача узайтирилди
Бу - Украина парламентининг Россия кенг кўламли ҳарбий ҳаракатларни бошлаганидан бери мамлакатда ҳарбий ҳолатни узайтириш учун тўққизинчи марта овоз бериши.
Украина Олий радаси президент Володимир Зеленский томонидан киритилган мамлакатдаги ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарликни яна 90 кунга — 2024 йил 14 февралгача узайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини қабул қилди. Бу ҳақда 8 ноябр, чоршанба куни Украина парламенти депутати Ярослав Железняк ўзининг Telegram-каналида ёзди.
Минимал талаб этиладиган 226 овоз ҳолати билан, 329 депутат ҳарбий ҳолатни узайтириш учун, 322 депутат эса умумий сафарбарликни давом эттириш учун овоз берди. «Бу уруш бошланганидан бери парламентда ҳарбий ҳолат учун тўққизинчи марта овоз бериши бўлди», деб таъкидлади Железняк. Депутатнинг қўшимча қилишича, бу гал Олий рада мажлиси Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши вакилларисиз ўтган, гарчи аввалроқ бу мавзуда ташкилотнинг «ҳеч бўлмаганда котиби» чиқиш қилган эди.
Украинада ҳарбий ҳолат Россиянинг 2022 йил февралида мамлакатда кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан бери амалда. Ўша пайтда Володимир Зеленский фуқароларнинг умумий сафарбарлиги тўғрисидаги қонунни имзолаган, унга кўра, 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркакларга Украина ҳудудидан чиқиб кетиш тақиқланади, аммо алоҳида ҳолатлар бундан мустасно.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025