Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сержио Маттарелланинг Ўзбекистонга расмий ташрифи бошланди
Италия президентининг мамлакатга расмий ташрифининг асосий воқеалари бошланмоқда.

Бугун, 10 ноябр куни Италия президенти Сержио Маттарелла ва унинг фарзанди Лаура Маттарелла Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Янги Ўзбекистон боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.


Олий мартабали меҳмонлар мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан батафсил танишди.
Ватан қадимги тарихидан бошлаб то бугунги кунга қадар, 3 минг йиллик давр ичида юз берган энг муҳим воқеаларни ўзида мужассам этган ушбу мажмуа Италия делегацияси аъзоларида катта таассурот қолдирди.

Маттарелла Тошкентда Шавкат Мирзиёев билан учрашади, Турин политехника университетига боради.
Мавзуга оид
14:59 / 27.05.2025
Ўзбекистон–Италия: 33 йиллик муносабатларга назар
10:02 / 26.05.2025
Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
15:50 / 19.05.2025
Италия 400 та фойдаланишдан чиқарилган зирҳли транспортёрини Украинага беради
19:56 / 13.05.2025