Арвоҳ шаҳарга айланган Лиман ва фронтдаги қўлбола тизимлар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 627-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Россия қўшини Миколайив областига учта ракета билан зарба йўллади. Ракеталардан бири ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан уриб туширилган. Зарба оқибатида «критик вайронгарчиликлар ва жабрланганлар йўқлиги» маълум қилинган.
- АҚШ конгресси вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон Украина ва Исроилга ёрдам учун харажатлар кўзда тутилмаган бюджет лойиҳасини муҳокамага киритди. Оқ уйдагилар буни «ножиддий» деб атади.
- Херсонда Россия зарбалари оқибатида тинч аҳоли вакилларидан бир киши ҳалок бўлган, яна бир киши яраланган, Гончар номидаги област кутубхонаси биноси шикастланган.
- Украина мудофаа вазирлиги бош разведка бошқармаси маълум қилишича, 11 ноябр куни партизанлар Россиянинг Мелитополдаги штабида портлаш амалга оширган, унинг натижасида камида уч нафар офицер ҳалок бўлган. Россия томони бу маълумот юзасидан изоҳ бермаган.
Озод этилган Лимандаги ҳаёт
Лиман — оккупация остидаги Донецкдан тахминан юз километр шимолда жойлашган стратегик муҳим шаҳардир. 2022 йил май ойи охирида РФ қўшини Лиманни эгаллаб олганди — УҚК уни фақат 1 октябрга келиб ўз назоратига қайтаради, бу Россия «ДХР» ва «ЛХР», шунингдек Херсон ва Запорижжя областларининг босиб олинган қисмлари аннексия қилинганини эълон қилганидан бир кун ўтиб содир бўлганди. Озод этилган Лиман бугун қуйидагича кўринишда.
Запорижжя областида Украинанинг мини-«Град»лари
Мини-«Град» — пикап асосидаги мобил ракета қурилмаси бўлиб, унинг юкхонасида ракеталарни учириш учун трубалар пакети жойлаштирилган. Украина қуролли кучлари Запорижжя областидаги фронт чизиғида бундай баравар ўт очиш тизимларини фаол қўлламоқда. Американинг Урушларни ўрганиш институтига (ISW) кўра, Россия қўшини бу йўналишда юриш амалиётларини давом эттирмоқда (Украина ҚК бош штаби рақибнинг ҳужумлари натижа келтирмаётганини маълум қилган).
«Анадолу» агентлиги билан суҳбатда «Галл» чақирув белгисига эга офицер айтиб беришича, украин армияси бир йилдан буён мини-«Град» тизимларидан фойдаланмоқда. «Бундай тизимларни қўллашдан мақсад шундаки, улар нисбатан мобил. Қолаверса, уларни фронт чизиғида пайқаш осон эмас, бу эса олдинги позицияларга имкон қадар яқин бориш имконини беради, бу эса қўшимча устунлик деганидир», — дея изоҳлаган ҳарбий.
Украина ҚКнинг Бахмут атрофидаги тиббиёт пункти
Мавзуга оид
08:19
Байден республикачиларни Украинага ёрдам беришга ишонтирмоқчи
21:05 / 10.11.2024
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
20:11 / 10.11.2024
Россия Курск областига ҳужум учун 50 минг кишилик қўшин тўплади — NYT
19:02 / 10.11.2024