Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қайси соҳа вакиллари даромадларининг ошишини кўпроқ кутишмоқда?
Келгусида даромадлари кўпайишини таъкидлаганларнинг аксарияти 7-10 млн сўмгача ва 10 млн сўмдан юқори ойлик даромадга эга бўлганлар гуруҳига тўғри келган. Аксинча, даромадлари нисбатан пастроқ(2-3 млн сўмгача) бўлган аҳоли вакилларининг келгусида даромадлари ортиши бўйича кутилмалари қолган даромад гуруҳларига нисбатан пастроқ шаклланган.
Марказий банк 2023 йил III чораги бўйича аҳолининг истеъмол кайфияти шарҳини эълон қилди. Унда бир қанча аҳамиятли жиҳатни кўриш мумкин.
Шарҳга кўра, жорий йилнинг III чорагида истеъмол кайфияти индекси (ИКИ) 2022 йилнинг мос даврига нисбатан ўзгаришсиз шаклланиб, 24,3 бандни ташкил этган.

Аҳоли реал даромадларининг ошиши, иқтисодиётдаги истеъмол талаби юқорилиги ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида даромадларнинг мавсумий ортиши истеъмол кайфиятининг ижобий сақланиб қолишига хизмат қилган.
Харажат субиндекси
Ўтган чоракда кўпчилик респондентлар таълим, даволаниш хизматлари, автомобил, маиший техника ва оилавий байрам тадбирларига кўпроқ маблағ сарфлаганларини таъкидлаган бўлсалар, келгуси ойларда таълим ва даволаниш хизматлари, шунингдек, автомобил хариди ҳамда тўй маросимларига пул сарфлаш истагида бўлганлар кўпчиликни ташкил этган.

Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший техника сотиб олиш ва саёҳат қилишга маблағларини сарфлаётганлар улуши ошиб бормоқда. Бу тенденция келгусида ушбу товар ва хизматларга бўлган талабни ошириши ва нархларга талабни сақлаб қолиш бўйича хулосаларни шакллантиради.
Даромад субиндекси
Респондентларнинг келгусида даромадлари ошиши бўйича кутилмалари барқарорлашган. Ушбу даврда даромад субиндекси ўтган йилнинг III чорагига нисбатан 0,1 бандга кўтарилиб, 10,1 бандни ташкил этган.

Келгусида даромади ошишини кутаётган респондентларнинг аксарият кўпчилиги 5-7 млн сўм, 7-10 млн сўмгача ва 10 млн сўмдан юқори ойлик даромадга эга бўлган гуруҳларга тўғри келмоқда. Даромади нисбатан пастроқ (2-3 млн сўмгача) бўлган аҳоли вакилларининг келгусида даромади ортиши бўйича кутилмалари қолган даромад гуруҳларига нисбатан пастроқ шаклланган.
Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирганда сўров иштирокчиларидан ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, кафе-ресторан, ташиш хизмати, туризм ва оммавий ахборот воситалари ҳамда таълим йўналишларида фаолият юритувчиларнинг даромадлари бўйича ижобий кутилмалари нисбатан юқорироқ бўлган. Аксинча, савдо, банк ва молия, коммунал хизмат, тиббиёт ва маиший хизмат соҳасидагиларнинг келгусидаги даромадлари бўйича кутилмалари нисбатан пастроқ шаклланган.

Жамғариш субиндекси
Таҳлилларга кўра, аксарият респондентлар (жамига нисбатан 36 фоиз) жамғармалари мавжуд эмаслигини таъкидлаган. Шунингдек, жамғармалари 1 ойгача етадиган респондентлар улуши тахминан 32 фоизни ташкил этган бўлса, 1−3 ойгача бўлган давр учун ушбу кўрсаткич тахминан 18 фоизга тенг.

Сўров қатнашувчиларининг аксарияти III чоракда молиявий ҳолатлари бироз яхшиланганини ёки ўзгармаганини билдиришган.
Мавзуга оид
17:27 / 16.05.2025
Ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишяпти
10:11 / 04.05.2025
Муддатли тўлов бозорини тартибга солиш бошланади
20:43 / 30.04.2025
Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади
12:24 / 24.04.2025