Фан-техника | 14:36 / 14.11.2023
49788
3 дақиқада ўқилади

HONOR компанияси “HONOR OVOZI” лойиҳасида бренд овозини аниқлади

6 ноябр куни HONOR технологик компанияси томонидан ўтказилган мамлакатнинг ноёб овозлари танлови якунланди, натижалар сарҳисоб этилиб, ғолиб исми эълон қилинди.

Ўтган ҳафтада “HONOR OVOZI” лойиҳасининг оммавий овоз бериш босқичи якунланди. Бренд номини маҳоратли талаффуз қилиш бўйича ўтказилган танловда 10 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари иштирок этди — улар овоз тембри, бренд номини тўғри талаффуз қилиш ва харизма борасида беллашди. Лойиҳа натижалари 6 ноябр санасида сарҳисоб қилинди.

Финалистлар учун 1800 дан зиёд ўзбекистонлик овоз берди. Натижаларга кўра, қўқонлик Музаффажон Неъматов катта устунлик билан ғалаба қозонди, унга 751 киши овоз берди. Мукофот сифатида Музаффаржон барча оила аъзолари учун HONOR маҳсулотлари тўпламини қўлга киритди. Тўпламда HONOR Х9а, HONOR Х8а, HONOR Х7а ва HONOR 90 смартфонлари, бир жуфт HONOR Choice Earbuds X3 Lite қулоқчинлари ва Magicbook X14 2023 ноутбуки бор.

“Нотиқлик ва сухандонлик – менинг севимли ҳоббим. Бир танишим HONOR компанияси ўз слогани учун ўзига хос овоз қидираётгани ва танлов эълон қилгани ҳақида айтиб қолди. Мен ҳам янгича йўналишда ўзимни синаб кўришга қарор қилдим ва бугун ғолиблик насиб этди.

Ушбу лойиҳанинг ташаббускори бўлган HONOR компаниясидан ва овоз бериб қўллаб-қувватлаган халқимиздан миннатдорман”, дейди танлов ғолиби Музаффаржон.

Энди ғолибнинг овози бутун мамлакат бўйлаб бренднинг реклама роликлари ва интернет-материаллари якунида янграйди.

HONOR компаниясининг Ўзбекистондаги директори Чен Лонгнинг айтишича, танлов ғолибини аниқлашга жиддий ёндашилган.

“Ўзбекистон барчани ўз меҳмондўстлиги ва ноёблиги билан ҳайратда қолдиради. Унинг инсонлари жуда ижодкор, ҳар ерда кўплаб иқтидорларни топиш мумкин. Шунинг учун биз – HONOR компанияси уларга ёрдам бера олиши ва бир вақтнинг ўзида ўзларини намоён этишларига имкон бериши мумкинлигини англадик.

Жамоамиз барча иштирокчиларнинг овоз ёзувларини бир неча мартадан тинглади, ғолибни саралаб олишга жуда пухта ёндашди. Мен ўзим ҳам ҳар бир номзодга овоз бердим. Натижада Музаффар энг кўп овоз тўплаб ғолиб бўлди. Мен ғолибни чин дилдан табриклайман ҳамда HONOR ва Ўзбекистон халқи қатнашадиган яна янги лойиҳаларни кутиб қоламан”, дейди Чен Лонг.

HONOR билан қолинг!

Реклама

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид