Ноёб Ferrari аукционда 52 миллион долларга сотилди
Ferrari GTO Қўшма Штатлардаги аукционда нарх рекордини ўрнатди.
Нью-Йоркдаги RM Sotheby's аукционида 1962 йилда ишлаб чиқарилган Ferrari 330 LM/250 GTO автомобили рекорд даражадаги 51,7 миллион долларга (≈641 миллиард сўм) сотилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Scaglietti ателйеси томонидан ишлаб чиқилган кузовли автомобил аукционда сотилган энг қиммат Ferrari ва 2023 йилда дунёдаги энг қиммат классик автомобилга айланди. Машина тахминан 40 йил давомида Оҳайо штатидаги коллекционер Жим Жегерга тегишли бўлган. Кимошди савдо уйи машинанинг харидори исмини ошкор қилмади.
Рекорд нарх бўлишига қарамай, автомобил бундан ҳам қимматроқ сотилиши кутилган эди. RM Sotheby's аукциони уни 60 миллион долларга сотилишини башорат қилган эди.
Машина Ferrari пойга жамоаси учун ишлаб чиқарилган ва «Нюрбургринг 1000 км», «24 соатлик Ле Ман» пойгаларида қатнашган. У 400 от кучига эга V12 двигатели билан жиҳозланган. Кейинчалик 310 от кучига эга V12 3.0 двигателига алмаштирилган.
Мавзуга оид
01:13
Белгиялик рассомнинг «Ёруғлик империяси» туркумига кирувчи картинаси 121,2 млн долларга сотилди
15:21 / 14.11.2024
Михаэл Шумахернинг сўнгги Ferrari автомобили кимошди савдосига қўйилди
11:38 / 13.11.2024
Тошкентда пулли "парковка"лар ташкил этиш учун аукцион ўтказилади
16:57 / 03.10.2024