Ғазодаги Ал-Қудс касалхонасидан беморлар ва ходимлар эвакуация қилинди
Фаластин Қизил Ярим Ой жамиятига кўра, Ал-Қудс касалхонасидаги беморлар, ярадорлар ва тиббиёт ходимлари чиқиб кетишга муваффақ бўлган. Энди улар Ғазо секторининг жанубига олиб кетилмоқда.
Ғазо секторидаги Ал-Қудс касалхонасининг беморлари ва ходимлари унинг ҳудудини тарк этишга муваффақ бўлди. Уларни эвакуация қилиш ҳақида 15 ноябр, чоршанбага ўтар кечаси Фаластин Қизил Ярим Ой Жамияти (PRCS) X ижтимоий тармоғида маълум қилди. Қайд этилишича, ҳозир беморлар, ярадорлар, уларнинг оилалари ва тиббиёт ходимлари Ғазо сектори жанубий ҳудудига олиб кетилмоқда.
Аш-Шифо касалхонаси билан бир қаторда, Ал-Қудс ҳам Ғазо секторидаги энг йирик шифохона ҳисобланади. PRCS маълумотларига кўра, сўнгги ўн кун ичида у ерга гуманитар ёрдам етказишнинг имкони бўлмаган.
15 ноябрга ўтар кечаси Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) Аш-Шифо касалхонасида «мақсадли» операция бошланганини эълон қилди. Шу билан бирга, Исроил ҳарбийлари, ЦАҲАЛ матбуот хизмати баёнотига кўра, касалхонага инкубаторлар ва болалар овқатларини етказиб берган.
Аввалроқ АҚШ Оқ уйи вакили Вашингтон шифохоналарга ҳаво зарбалари бериш ёки уларнинг деворлари ичида ўт очишни қўллаб-қувватламаслигини таъкидлаган эди.
Исроил-Фаластин можароси
7 октябр куни эрталаб ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти - «Иззаддин ал-Қассам бригадалари» Исроилга қарши «Ал-Ақсо тўфони» операцияси бошланганини эълон қилди. Ғазо секторидан Исроил томон минглаб ракеталар отилди, қуролли гуруҳлар Исроил аҳоли пунктларига кирди.
ҲАМАСнинг билдиришича, операция босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш ва исроиллик муҳожирларнинг фаластинликларга нисбатан зўравонлиги кучайиб бораётганига жавобан амалга оширилган.
Бунга жавобан Исроил армияси Ғазо секторида ҲАМАСга қарши ўнлаб қирувчи самолётлардан фойдаланган ҳолда «Темир қиличлар» операцияси бошланганини эълон қилди.
Исроил-Фаластин можароси авж олгандан бери 11 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди. Исроилда қурбонлар сони 1400 дан ошади. Ғазонинг 2,3 миллион аҳолиси Исроилнинг ҳаводан оммавий бомбардимон қилиши ва эксклавнинг тўлиқ блокадаси туфайли озиқ-овқат, сув ва дори-дармонлар танқислигидан азият чекмоқда.
Мавзуга оид
14:13 / 08.11.2024
Ғазо секторида Исроил ҳужумларида 16 фаластинлик ҳалок бўлди
14:49 / 07.11.2024
Исроил армияси Ғазо шимолидаги учта касалхонага зарба берди
14:33 / 07.11.2024
ЮНИСЕФ: Ғазода икки кун ичида 50 дан ортиқ бола ҳалок бўлди
12:57 / 07.11.2024