Фото: Бош вазир ва Вазирлар Маҳкамаси ходимлари Бўстонлиқда кўчат ўтқазди
Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги Вазирлар Маҳкамаси ходимлари «Яшил макон» лойиҳаси доирасида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида кўчат экди.
19 ноябрь куни бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ходимлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида кузги кўчат экиш мавсумида иштирок этди.
Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов хабар беришича, «Яшил макон» лойиҳаси доирасида бодом, садақайрағоч, эман, қрим қарағайи сингари мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилган.
Президент ташаббуси билан 2021 йил ноябр ойидан бошлаб ҳар йили 200 миллион туп дарахт экиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. 25 октябрдан 1 декабргача давом этадиган жорий куз мавсумида 85 миллион туп кўчат экиш режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев ҳам 14 ноябр куни Тошкент шаҳридаги маҳаллалардан бирига кўчат ўтқазиб, кузги дарахт экиш мавсумини бошлаб берганди.
Мавзуга оид
12:08 / 20.11.2024
Абдулла Арипов бош вазир лавозимига қайта тасдиқланди
18:33 / 04.11.2024
Абдулла Арипов Шанхайда Хитой бош вазири билан учрашув ўтказди
18:17 / 04.10.2024
Бош вазир Абдулла Арипов шахмат федерациясига раислик қилади
22:17 / 01.10.2024