Россия ва Беларус Эстониянинг ЕХҲТ раиси этиб сайланишига қарши чиқди
Эстониянинг 2024 йилда ЕХҲТ раислиги лавозимига номзоди учун овоз беришда Россия ва Беларус вакиллари вето қўйди.
Россия ва Беларус Эстониянинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) навбатдаги раиси этиб сайланишига тўсқинлик қилди. 21 ноябр, сешанба куни ЕХҲТ доимий кенгашининг Венадаги йиғилишида овоз бериш чоғида Россия ва Беларус вакиллари Эстония номзодига вето қўйди, деб хабар берди ERR Эстония миллий телеканали мамлакат ТИВ расмий вакили Бретти Сарапууга таяниб.
Эстония Европа Иттифоқидан 2024 йилда ЕХҲТга раислик қилиш учун ягона номзод эди. «Биз буни бошқа Европа Иттифоқи давлатлари билан албатта муҳокама қиламиз», деди Сарапуу. Унинг сўзларига кўра, келаси ҳафта Скопеда ЕХҲТ ташқи ишлар вазирлари йиғилиши бўлиб ўтади ва кун тартибига ташкилотнинг навбатдаги раиси масаласи киритилади.
Эстония ТИВ раҳбари ЕХҲТни ўз қадриятларини ҳимоя қилишга чақирди
Ўз навбатида, Эстония ташқи ишлар вазири Маргус Цахкна ЕХҲТ тарихидаги энг жиддий инқироз тўғрисида эълон қилди. «Россия ўз ҳаракатлари билан бутун ташкилотнинг ишига тўсқинлик қилмоқда, чунки бир неча йиллардан буён Москва ташкилот бюджетини тасдиқлашга, ЕХҲТ расмий тадбирларини ўтказишга, дала миссияларини узайтиришга, шунингдек, бир неча йиллардан буён ташкилотнинг бюджетини тасдиқлашга рухсат бермаяпти. Россия Украинадаги ЕХҲТнинг барча миссияларини тўхтатишга уриняпти», - дея ёзма изоҳ берди Цахкна.
Маргус Цакхна ЕХҲТнинг барча тамойилларини бузган ҳолда Украинага қарши уруш олиб бораётган Россия талабларига бўйсунишни номақбул деб атади. «Айни дамда биз Россияни халқаро майдонда ҳар томонлама изоляция қилишимиз ва Москвага мос келадиган ечимларни изламаслигимиз керак», деди Эстония вазири ва ташкилотни ўз асосий қадриятларини қатъий ҳимоя қилишга чақирди.
Май ойида Россиянинг ЕХҲТдаги доимий вакили Александр Лукашевич Москва Эстонияни душман давлат деб билишини, шу боис ЕХҲТнинг барча 57 аъзоси манфаатларини ҳисобга ололмаслигини айтган эди.
Мавзуга оид
17:31 / 15.11.2024
Эстонияда аҳоли орасида пул етишмаслиги туфайли жиноятчилик кўпайгани эълон қилинди
17:28 / 13.11.2024
Эстония Россия билан чегарада «дронлардан ҳимоя девори»ни қуради
21:41 / 08.11.2024
Киевга ҳужум вақтида Россия дрони Эстония элчиси яшайдиган уйга келиб урилди
08:50 / 26.10.2024