Харкив атрофида қор, Петербургда армия учун хайрия. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 636-куни ўтди. Асосий маълумотлар
- Володимир Зеленский Пентагон раҳбари билан музокаралардан кейин Вашингтон Украина қуролли кучларига янги ҳарбий ёрдам пакети ажратганини айтди. Унинг ҳажми ҳозирча номаълум.
- Украина ва Россия жасадлар алмашинувини амалга оширди. Киевга 94 нафар ҳарбий хизматчининг жасади қайтарилган. Москвага қанча жасад юборилгани — номаълум.
- Германия Украинага 1,3 миллиард евро миқдоридаги янги ҳарбий ёрдам пакети ажратилганини эълон қилди.
- Ярославлда тўрт ўсмирнинг ритуал маросимда ўлдирилишида айбланиб қамалган Николай Оголобяк Украина билан урушдаги иштироки учун афв этилгани маълум бўлди.
- «ДХР»да суд украиналик ҳарбий Олександр Свинарчукни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Тергов версиясига кўра, унинг буйруғи билан Мариуполда тинч аҳоли вакиллари бўлган 21 киши ўлдирилган.
- ABC News хабарига кўра, АҚШ Украинага етказиб берилаётган снарядлар ҳажмини 30 фоиздан кўпроқ миқдорда қисқартирган.
Майданнинг ўн йиллигида «Самовий юзлик» ёдгорлиги
2013 йил 21 ноябр куни киевликлар шаҳар марказига йиғилганди, бунга Украина ҳукумати Евроиттифоқ билан ассоциация бўлиш тўғрисидаги келишувни имзолашга тайёргарликни тўхтатишга қарор қилгани сабаб бўлганди. Бу қарорни Украинанинг ўша вақтдаги президенти Виктор Янукович қўллаб-қувватлайди. Евромайдан (Украинада буни «революція гідності», яъни «қадр-қиммат инқилоби») шундай бошланганди.
ЕИ билан ассоциация тарафдорлари ва унга қаршилар ўртасидаги тўқнашувларда 104 намойишчи ва ҳуқуқ-тартибот органларининг 17 ходими ҳалок бўлади, Янукович Россияга қочиб кетади, Украинада эса навбатдан ташқари сайловлар бўлиб ўтади— ва евроинтеграция тарафдорлари ҳокимиятга келишади. Ҳокимият алмашинувидан бир неча ҳафта ўтиб Россия Қримни аннексия қилади, кейин эса Донбассга бостириб киради.
Киевда 2023 йил 21 ноябр куни Қадр-қиммат ва эркинлик куни нишонланди. Президент Володимир Зеленский украинларга шундай мурожаат қилди:
Ўн йил муқаддам украинлар ўзларининг илк қарши ҳужумини амалга оширганди. Қонунсизликка, бизни Европа келажагидан маҳрум этишга уринишга қарши. Эрксизлигимизга қарши. Ўн йил олдин одамлар нафақат бирор нарсага қарши, балки биринчи навбатда ўзлари учун бирлашишди. Ҳар ким ҳар ким учун.
Донецк областида Селидово шаҳри ўққа тутилиши оқибатлари
21 ноябрга ўтар кечаси россиялик ҳарбийлар Донецк областининг Украина қуролли кучлари назорати остида қолаётган Селидово шаҳрига тўртта ракета билан зарба йўллади. Селидово област марказидан тахминан 40 километр масофада жойлашган. Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати (ФВДХ) маълумотига кўра, икки ракета шифохона ҳудудига урилган, унинг икки биноси шикастланган. Кейинги икки ракета зарбаси шахта бўйлаб берилган: 39 нафар кончи ер остида қамалиб қолган (кейинроқ қутқарувчилар уларни ер юзасига чиқаришга муваффақ бўлган).
Ҳужум оқибатида икки киши ҳалок бўлган (улардан бири — кончи, иккинчи жасад шифохона биноси харобалари остидан олиб чиқилган). Саккиз киши жароҳат олган.
Украина ҳарбийларининг Харкив яқинидаги позициялари
УҚКнинг Харкив областидаги таъмирлаш цехи
Петербургда РФ армияси эҳтиёжлари учун маблағ йиғиш ҳақидаги эълон
Лиман яқинидаги россиялик артиллериячилар
Мавзуга оид
17:32
Киев ва Москва ўртасидаги тинчлик музокаралари: у қандай кўринишда бўлиши мумкин?
16:11
Фронтдаги вазият: РФ қуролли кучлари кутилмаганда Украинанинг яна бир «қалъаси» штурмини бошлади
22:59 / 26.11.2024
Украина – Жанубий Корея: кутилмаганда пайдо бўлган иттифоқ
19:07 / 26.11.2024