Ўзбекистон транспорт оқимини бошқаришда Хитой билан ҳамкорлик қилмоқчи
Anlu компанияси билан йўлларда транспорт оқимини бошқаришда инновацион ечимларни ишлаб чиқиш имконияти муҳокама қилинди.
Хитой компанияси интеллектуал транспорт тизимини жорий этишда Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилмоқчи.
Транспорт вазирлиги хабарига кўра, вазирнинг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров Anlu International компанияси вице-президенти билан учрашди.
Унда интеллектуал транспорт тизими ҳамда йўлларда транспорт оқимини бошқаришда инновацион ечимларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар бу орқали ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш йўналишида ҳамкорлик қилмоқчи.
Аввалроқ Хитойнинг Hichain компанияси Ўзбекистоннинг учта ҳудудида логистика марказини очиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
17:10
FT: Хитой мудофаа вазири коррупция ишида гумонланмоқда
21:03 / 26.11.2024
Хитойда Bank of China собиқ раҳбари ўлим жазосига ҳукм қилинди
18:06 / 26.11.2024
Трамп Мексика, Канада ва Хитой товарларига бож жорий этилишини эълон қилди
11:45 / 26.11.2024