Жаҳон | 14:00 / 23.11.2023
3865
2 дақиқада ўқилади

Шимолий Македония УҚК аскарларини махфий тайёргарликдан ўтказишни якунлади

Шимолий Македония Руминиядан кейин ўз ҳудудида Украина Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларини тайёрлаш учун базалар таклиф қилган иккинчи Болқон давлати бўлди.

Фото: Шимолий Македония Мудофаа вазирлиги

Шимолий Македония ўз ҳудудида украиналик ҳарбий хизматчиларнинг биринчи гуруҳини махфий тайёргарликдан ўтказишни якунлади, деди мамлакат мудофаа вазири Славянка Петровская 21 ноябр куни «Македония телевидениеси» миллий телеканалига берган интервюсида. Унинг тушунтиришича, республика ҳукумати хавфсизлик нуқтайи назаридан украиналикларнинг тайёргарлиги ҳақида хабар бермаган. Машғулотлар «Шимолий Македония Республикаси армияси объектларида» бўлиб ўтди, бу ҳақда ҳукумат қарор қабул қилди, деб ёзади Balkan Insight.

Шимолий Македония 2024 йил давомида украиналик аскарларни тайёрлашда давом этади ва «зарур бўлгунга қадар кузатилади», дея таъкидлади мудофаа вазири. У Украина ҳарбийлари қандай тайёргарликдан ўтгани ва Украина Қуролли кучларининг қанча аскар ва офицерлари ўқитилганини айтмади. 

Шимолий Македониядан Украинага ёрдам 

2020 йилда НАТОга қўшилган Шимолий Македония Руминиядан кейин ўз ҳудудида украиналик аскарларни тайёрлаш учун базалар таклиф қилган иккинчи Болқон давлати бўлди, дея қайд этади Balkan Insight. 

Уруш бошланганидан бери Шимолий Македония Киевга ўнта ҳарбий ёрдам партиясини жўнатди, жумладан, 30 га яқин танк, 12 та ҳужумкор вертолёт ва тўртта қирувчи самолёт юборилди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид