Гаровдаги исроилликларнинг биринчи гуруҳи озод этилди
Шунингдек, ҲАМАС гаровдаги Таиланд фуқароларини ҳам қўйиб юборди.

Фото: AFP
ҲАМАС ҳаракати гарводаги исроилликларнинг биринчи гуруҳини Халқаро Қизил Хоч қўмитаси вакилларига топширди. Улар Ғазо билан Миср чегарасидаги Рафаҳ назорат пунктига олиб кетилмоқда. Бу ҳақда The Times of Israel нашрига таяниб Interfax хабар берди.
Озод қилинганларнинг сони 13 нафар экани айтилмоқда. Қайд қилинишича, улар дастлаб тиббий марказларга етказилади.
Шу билан бирга, ҲАМАС ҳаракати гаровдаги 12 нафар Таиланд фуқаросини ҳам қўйиб юборди. Бу ҳақда Таиланд бош вазири Сеттҳа Тҳависин ижтимоий тармоқларда хабар қолдирди.
12 кишининг озод этилгани Таиланд Хавфсизлик департаменти ва Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланди. Озодликка чиққанларнинг рўйхати кейинроқ эълон қилиниши кутилмоқда.
24 ноябр куни Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги 4 кунлик сулҳ амал қила бошлади. Келишувга кўра ҲАМАС гаровга олинган 50 кишини озод қилади, бунинг эвазига Исроил 150 нафар фаластинлик маҳбусни, асосан аёллар ва ўсмир ўғил болаларни қўйиб юборади.
Айирбошлаш томонлар келишувига кўра давом этиши, сулҳ муддати ҳам узайтирилиши мумкин.
Мавзуга оид

14:20
Урушни музлатмоқчи бўлаётган Путин ва Трампга қарши чиққан АҚШ университетлари — кун дайжести

13:04 / 22.04.2025
Исроилнинг асл мақсади, вафот этган Рим папаси ва Украина урушидан чарчаган АҚШ — кун дайжести

12:15 / 22.04.2025
Исроил-ҲАМАС музокараларида узоқ муддатли сулҳ таклиф этилди

16:46 / 21.04.2025