Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбек товарларининг Британияга экспорти ҳажми оширилади
Лондонда Ўзбекистон-Британия савдо-иқтисодий ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Буюк Британия Бизнес ва савдо вазирлиги Экспорт ва савдо департаменти бош директори Найл Маккензи билан учрашди.
«Дунё» хабарига кўра, учрашув давомида икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада жадаллаштиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, 28-30 ноябр кунлари Лондон шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон–Британия кенгашининг навбатдаги йиғилишини юқори даражада ташкил этиш ва ўтказишга келишиб олинди.
Найл Маккензи Ўзбекистон–Британия савдо-иқтисодий алоқаларини янада кенгайтириш, икки томонлама савдо айланмаси ҳажмини оширишда ўзаро тенг манфаатли ҳамкорликни олиб бориш, ўзбек товарларининг Британияга экспортини илгари суришда ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.
Мавзуга оид
18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
09:22 / 23.05.2025
Британиялик 500 дан ортиқ ўқитувчи Ўзбекистондаги мактабларга жалб қилинади
10:53 / 21.05.2025
Ўзбекистон асални асосан икки давлатга экспорт қилмоқда
10:39 / 20.05.2025