Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 11:19 / 24.11.2023
14607
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда бир кунда беш марта ер қимирлади
23 ноябр куни Сурхондарё вилоятида 4 марта ва Самарқанд вилоятида бир марта зилзила кузатилди.
Фото: TASS/Sutanta Aditya
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг марказининг хабар беришича, 23 ноябр куни Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида 4 марта ер қимирлагани қайд этилган.
Туманда соат 04:28 да 3,4 магнитудали, соат 14:08 3,5 магнитудали, соат 14:36 да 3,9 магнитудали ва соат 16:28 да 3,3 магнитудали зилзила қайд этилган.
Сўнгги зилзила Самарқанд вилояти Нарпай туманида соат 22:38 да қайд этилди.
Зилзила эпицентри Нарпай туманида бўлиб, магнитудаси 2,9 ни ташкил қилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш