Ўзбекистон | 19:20 / 24.11.2023
39575
1 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг Олмазор тумани ҳокимлигидаги мажлисда маҳалла раиси вафот этди 

У мажлис пайтида йиқилиб тушгани айтилмоқда. 

Фото: Олмазор тумани ҳокимлиги

Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда маҳалла раиси йиқилиб тушиб, вафот этган.

Daryo манбасига кўра, 24 ноябр куни ўтказилган мажлис пайтида, соат тахминан 10 ларда «Янги Себзор» маҳалла фуқаролар йиғини раиси йиқилиб тушиб, ҳаётдан кўз юмган.

Олмазор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Виталий Толибжонов воқеани тасдиқлаган. Аммо қўшимча маълумот беролмаслигини, иш юзасидан прокуратурадан ахборот олиш мумкинлигини айтган. Бош прокуратура тез орада ахборот берилишини билдирган.

Шахси сир қолишини истаган манбанинг айтишича, ҳокимиятда масъулларининг «мажлисбозлиги 40 кундан бери давом этмоқда». «Бу мажлисбозлик қачон тугайди? Ҳар кун бир соатлаб кўчада совуқда туряпмиз», деган у.

Мавзуга оид