Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Италия ўртасида 3 та шартнома ратификация қилинади
Сенат қирқ еттинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон билан Италия ўртасида ушлаб бериш, маҳкумларни топшириш, жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартномаларни ратификация қилиш ҳақидаги қонунлар кўриб чиқилди.
Сенаторлар томонидан кўриб чиқилган “Ўзбекистон билан Италия ўртасида жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартномани (Рим, 2023 йил 8 июн) ратификация қилиш ҳақида”ги қонунда жиноят ишларини тергов қилиш ва бошқа процессуал ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юридик ёрдам кўрсатиш асослари ва шарт-шароитлари назарда тутилмоқда. Сўровларнинг шакли ва мазмуни, ёрдам кўрсатишни рад этиш ёки кечиктириш асослари, сўровларни бажариш, ҳимоя чоралари, хавфсизлик кафолатлари, шунингдек, жиноят ишларини таъқибни давом эттириш учун ўтказиш каби муҳим масалалар бўйича қоидалар белгиланмоқда.

Ўзбекистон билан Италия ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги шартнома (Рим, 2023 йил 8 июн) ратификация қилиниши Ўзбекистон ва Италия фуқароларига суд томонидан тайинланган жазони ўз мамлакатида ўташлари учун ҳуқуқий асос ва имконият яратади. Ҳужжатга кўра маҳкумларни топшириш қонунда белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ шартнома тузувчи томонларнинг мурожаатлари асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон билан Италия ўртасида ушлаб бериш тўғрисидаги шартномада (Рим, 2023 йил 8 июн) ҳар бир томон бошқа томоннинг сўровига кўра ўз ҳудудида аниқланган ва бошқа томон тарафидан қидирилаётган шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш ёки бундай шахсларга нисбатан чиқарилган ҳукмни ижро этиш учун бир-бирларига ушлаб бериши асослари ва шартлари кўрсатилган. Шартноманинг ратификация қилиниши суд муҳокамаси самарадорлигини оширишга ва жиноят содир этган шахсларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги тамойилини таъминлашга хизмат қилади.

Муҳокама якунлари бўйича сенаторлар шартномалар ратификация қилинишига доир қонунларни қўллаб-қувватлади.
Мавзуга оид
14:59 / 27.05.2025
Ўзбекистон–Италия: 33 йиллик муносабатларга назар
10:02 / 26.05.2025
Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
15:50 / 19.05.2025
Италия 400 та фойдаланишдан чиқарилган зирҳли транспортёрини Украинага беради
19:56 / 13.05.2025