Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Портсмут университети ваколатхонаси очилиши кутиляпти
Ўзбекистон Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги делегацияси Буюк Британияга борди.
Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори Алишер Уббиев бошчилигидаги делегация амалий сафар билан Буюк Британияга борди.
Сафар давомида Портсмут университети раҳбарияти ва бу ерда амалиёт ўтаётган Ўзбекистон вакиллари билан учрашув ўтказилди.
Портсмут университети вакиллари билан профессор ва ўқитувчилар малакасини ошириш, бакалавр ва магистратура йўналишларида икки томонлама диплом бериш дастурини жорий этиш, шунингдек, қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш масалалари муҳокама қилинди.
Британия томони, шунингдек, 2024 йилда Портсмут университетининг Ўзбекистондаги ваколатхонасини очиш бўйича тегишли идоралар билан мулоқот қилиш истагини билдирди.
Ташриф давомида ушбу университетда «Директорлар учун мактабларни ривожлантириш» дастури бўйича амалиёт ўтаётган Ўзбекистон мактаблари директорлари билан мулоқот ўтказилди.
Мавзуга оид
09:56 / 18.05.2025
Ўзбекистонда ОТМ талабалари учун ягона форма жорий қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди
11:48 / 02.05.2025
Ўзбекистонда Франция университетини очиш режалаштирилмоқда
15:26 / 29.04.2025
“Янги Ўзбекистон” университети фаолияти такомиллаштирилади
11:35 / 09.04.2025