Ғазода вақтинчалик сулҳ. Икки томондан озод этилганларнинг илк фотосуратлари
Ҳозиргача томонлар ўртасида икки мартадан асирлар ва маҳбусларни алмашиш жараёни ўтказилди. Воситачилар сулҳ узайтирилиши ва алмашув жараёни давом этишига умид қилмоқда.
24 ноябр тонгида Исроил мудофаа армияси ва фаластинликларнинг ҲАМАС ҳаракати ўртасида Ғазо секторида тўрт кунга ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни кўзда тутувчи сулҳ амалга кирди. Кун охирида Қизил хоч воситачилигида секторда гаровда ушлаб турилганларнинг 13 нафари қайтарилди. Бунга жавобан Исроил қамоқхонадан 39 нафар фаластинлик маҳбусни қўйиб юборди. Бундан ташқари, алоҳида келишувга кўра ҲАМАС Таиланднинг 12 фуқаросини ҳам озодликка чиқарган.
25 ноябр куни кечқурун ҲАМАС яна 13 нафар исроиллик маҳбусни ҳамда Таиланднинг тўрт нафар фуқаросини Қизил хоч жамиятига топширди. Ўз навбатида, Исроил 39 нафар маҳбусни қўйиб юборди, улар орасида аёллар ва вояга етмаганлар ҳам бор. Ушбу гуруҳ ҳам Иордан дарёсининг ғарбий соҳилига етиб борган.
ҲАМАС тўрт кун ичида жами 50 нафар исроиллик аёллар ва болаларни қайтариши, Исроил ҳукумати эса қамоқхоналардаги 150 нафар фаластинлик маҳбусларни қўйиб юбориши керак.
Воситачилар сулҳ узайтирилиши ва гаровдагилар ва маҳбусларни алмашиш давом этишига умид билдирмоқда.
Шунингдек, сектор ҳудудига ҳар куни инсонпарварлик ёрдами ортилган 200 та фура кирмоқда. ЦАҲАЛ сектор жанубига эвакуация қилинган фаластинликларни гуманитар пауза вақтинча экани ҳамда Ғазодаги ҲАМАС аъзолари яширинган жойлар ҳарбий ҳаракатлар ҳудуди бўлиб қолаётганидан огоҳлантирган. Тинч аҳоли вакилларидан сектор шимолига қайтмаслик сўралган. Қуйида Ғазо секторида вақтинча сулҳ вақтида нималар бўлаётгани акс этган суратлар.
Мавзуга оид
09:17 / 24.11.2024
Исроил Байрутга зарба берди. Камида 20 киши ҳалок бўлган
10:30 / 23.11.2024
Халқаро суд қарори: Нетаняҳу ва Галлант ҳибсга олинса нима бўлади?
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
14:54 / 22.11.2024