Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 15:46 / 26.11.2023
12343
1 дақиқада ўқилади
Наманган вилоятидаги «заправка»да юк машинаси газ баллони портлади
Фото: Наманган ФВБ матбуот хизмати
Наманган вилоятидаги газ қуйиш шохобчаларидан бирида 26 ноябр куни Kia Бонго автомобили газ баллони портлади.
Вилоят ФВБ матбуот хизмати берган хабарга кўра, Тўрақўрғон тумани «Хўжанд» МФЙ Хўжанд кўчасида жойлашган «Метан АГҚШ»да газ тўлдириш вақтида Kia Бонго русумли автомобилга қўшимча ўрнатилган пропан суюлтирилган газ баллони портлаган.
Бунинг оқибатида тан жароҳат олиш ҳолатлари ва ёнғин ҳодисаси содир бўлмаган.


Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш