Тошкентда электробус ва автобус тўқнашиб кетди
Жароҳатланганлар йўқ, автобуслар шикастланган.
Тошкент шаҳар Юнусобод туманида Yutong русумли электробус ва King Long русумли автобус иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳолат 25 ноябр куни соат 13:10 ларда, Юнусобод тумани, А.Темур кўчаси Шаҳристон метро бекатида содир бўлган. «8-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги Yutong русумли 51-сонли йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи А.Ж. бошқарувидаги электробус ҳамда «4-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги King Long русумли 2М-сонли ҳайдовчи Р.А бошқарувидаги автобус тўқнашган.
Дастлабки маълумотга кўра, автобус йўловчилари орасида ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олгани ҳақида шифохонага мурожаат қилганлар йўқ. Yutong русумли электробус ва King Long русумли автобус техник шикастланган.
Шунингдек, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раҳбарияти ҳамда «Идоралараро тезкор штаб» ишчи гуруҳи масъул ходимлари ҳодиса содир бўлган жойга чиқиб, йўл-транспорт ҳодисаси келиб чиқиш сабаблари ўрганилган ва бошқарув раиси ўринбосари бошчилигида ҳодиса юзасидан хизмат текшируви тайинланган.
Ҳозирда ушбу ЙТҲ Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:17
«Тошшаҳартрансхизмат»га янги раис тайинланди
15:28
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
20:04 / 21.11.2024
Отасининг ёнига кўмилган қизалоқлар: опа-сингил маст “пойгачи”нинг қурбони бўлди
11:28 / 21.11.2024