Ўзбекистон | 17:00 / 28.11.2023
12263
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Infinix Ўзбекистонда влоглар учун мўлжалланган смартфонларни сотувга чиқарди

Тошкентда дунёнинг етакчи смартфон ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлган Infinix халқаро компанияси ўзининг янги Infinix ZERO 30 смартфонлари тақдимотини ўтказди. Янги смартфон юқори аниқликдаги (108 мегапикселли орқа камера ва 50 мегапикселли асосий камера) камералардан ташқари диагонали 6,78 дюйм ва янгиланиш тезлиги 120 Гц бўлган эгри бурчакли 3D AMOLED дисплейни ўз ичига олган.

Тақдимотда компания блогерларни ўзининг янги Infinix ZERO 30  влогфони билан таништирди. Ўзбекистондаги етакчи видео-блоггерлар смартфоннинг техник ва смарт хусусиятларини текшириб кўришди. Видео ва суратга олишди, crash test ўтказиб телефоннинг мустаҳкамлигини синаб кўришди.

Zero 30 модели 50 мегапиксель имкониятга эга ва видеоларни UltraHD форматида (2K/30FPS) ёзиб олувчи олд камера билан жиҳозланган. Махсус синематик суратга олиш режимлари билан биргаликда ушбу смартфон кенг аудиторияга профессионал влоглар яратиш имконини беради. 2.2 Ггц частотали юқори самарадорликка эга 8 ядроли MediaTek Helio G99 процессори иловалар ўртасида муаммосиз алмашинув ва ресурс талаб қиладиган дастурлар билан ишлашни кафолатлайди.

Юқори самарадорлик ва катта ҳажмли хотира

Катта ҳажмдаги видеоконтентни 2K форматида ёзиб олиш ва уни монтаж қилиш смартфоннинг кучли тизимда ва чексиз хотира майдони билан ишлашини талаб қилади. 16 Гб гача кенгайиши мумкин бўлган 8 Гб оператив хотира, 256 Гб ROM билан бирлаштирилган қурилма бу вазифани ҳар қандай вазиятда осон уддалайди.

Смартфон 5000 мА/соат қувватли аккумулятор ва 45 Вт қувватга эга тез қувватловчи адаптор билан жиҳозланган бўлиб, 30 дақиқада 75 фоизгача қувват олади.

2К 30 FPS – профессионал сифатда суратга олиш

Infinix ZERO 30’нинг 50 мегапикселли олд камераси сониясига 30 кадр тезликда юқори сифатли 2К видео ёзишга қодир. Фойдаланувчилар нафақат ёрқин тафсилотларга эга ҳаяжонли видеоларни яратишлари, балки ўзларини ҳақиқий кинорежиссёр каби ҳис қилиш имконини берувчи бир нечта ноёб видео режимларидан фойдаланишлари мумкин ва фазани аниқлаш автофокуси ҳар бир суратга тушганда аниқ ҳамда сифатли контентни таъминлайди. Иккита чироқли функция кам ёруғлик шароитида ҳам селфи учун бир хил тасвир эффектини беради.

ZERO 30 108 мегапикселли асосий камерага эга, катта 1/1,67 дюймли сенсори ва стандарт смартфон линзаларига қараганда 10% кўпроқ ёруғликни оладиган шиша линзалари билан у қийин ёруғлик шароитида тиниқ тасвирларни олишга қодир. Бундан ташқари, камера фотосуратлар ва видеоларни барқарор суратга олиш учун OIS ва EIS технологияларидан фойдаланади. Объектив ўрнатилган Pixel Zoom технологияси туфайли сифатни йўқотмасдан уч карра катталаштириш билан суратга олади.

Дизайн ва экран: олтин улуғворлик

Infinix ZERO 30’нинг замонавий кўриниши барчанинг нигоҳини ўзига тортади. 60° бурчакли 3D дисплей атиги 2,8 мм юпқаликдаги нозик рамкаларга эга ва уни қўлда тутиш жуда қулай. Экран ҳам, корпуснинг орқа тарафи ҳам турли шикастланишлардан Corning® Gorilla® Glass билан ҳимояланган. Смартфон экранининг 93,7%и самарали майдон ҳисобланади.

Қурилма 120 Гц янгиланиш тезлигига эга AMOLED экранга эга бўлиб, у навигация ва операцион тизим бошқарувини имкон қадар текис қилади ва DCI-P3 ранглар тўпламининг 100% қамрови туфайли контентнинг аниқ ва табиий кўринишига эришилади. Дисплей, шунингдек, юқори контраст даражалари ва 950 нит ёрқинлиги билан фахрланади. Infinix ZERO 30’нинг  Hi-Res ва DTS қўллаб-қувватловчи стерео динамиклари юқори сифатли тиниқ овозни таъминлайди ва мусиқий композицияларнинг барча нюанслари ҳамда тафсилотларини ҳис қилиш имконини беради. Овознинг юқори сифати овоз саноатида жаҳон етакчиси JBL технологияларидан фойдаланиш орқали таъминланади.

Смартфон NFC тизими билан жиҳозланган бўлиб, у интернетсиз маълумотлар алмашиш учун улкан имкониятларни очади.

Смартфон ўйин ўйнаш учун ҳам идеал ҳисобланади. Унга ўрнатилган VC Liquid Cooling тизими телефонни қизиб кетишдан ҳимоя қилади, ByPass Charge технологияси эса зарядлаш вақтида ўйнаётганда қурилмани қизиб кетмасдан қувват олишини таъминлайди. 360 Гц жавоб тезлиги ва TÜV Rheinland томонидан сертификатланган кўзни ҳимоя қилиш режими ҳам Zero 30'ни ўйинлар учун қулай смартфонга айлантирган.

Нархлар ва сотувлар ҳақида

Infinix ZERO 30 Ўзбекистонда 2023 йилнинг 27 ноябридан бошлаб 16/256 ГБ конфигурацияда 3 130 000 сўмдан бошланадиган нархда сотилади. Смартфон учта: Оқ марварид, Тилларанг қуёш ва Яшил туман рангларда сотувга чиқарилади.

Instagram: @infinix_uzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид