Жаҳон | 15:40 / 29.11.2023
18009
5 дақиқада ўқилади

Фронтдаги «Леопард» танклари ва ҳудудларни миналардан тозалаш. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 643-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Давлат департаменти Путин АҚШда 2024 йил ноябрида ўтадиган президентлик сайловлари натижалари маълум бўлмагунича Украина бўйича тинчлик сулҳи тузмаслигини маълум қилди.
  • Украина разведкасининг собиқ раҳбари Валерий Кондратюк разведка хизматининг ҳозирги раҳбари Кирилл Будановнинг рафиқаси Марианнанинг организмидан симоб ва маргимуш топилганини айтди. Унинг аниқлик киритишича, бу маълумотни Украина разведкасидаги собиқ ҳамкасбларидан олган.
  • The Economist манбаси Володимир Зеленский ва УҚК бош қўмондони Валерий Залужний ўртасидаги муносабатларни «қўрқинчли» даражада деб атади — «режа бўйича кетмаётган» қарши ҳужум амалиёти секин кечаётгани туфайли. Украина президенти офисидагилар эса буни рад этишди.
  • РФ мудофаа вазирлиги ва Москва шаҳри мэри Сергей Собянин ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Москва областининг Подолск шаҳри яқинида дрон уриб туширилгани ҳақида хабар берди. Вайронгарчиликлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ.
  • Россия қўшини дронлар ва ракеталар билан Украинага ҳужум қилди. УҚК ҳаво кучлари барча дронлар, учта ракетадан иккитаси уриб туширилганини маълум қилди.

Ҳорливка яқинидаги позицияларда турган украин аскарлари

Украина ҚК жангчиси украин қўшинининг Ҳорливка яқинидаги траншеясида — Донецк областидаги бу шаҳар 2014 йилдан буён РФ армияси томонидан назорат қилинади. Ҳозирда қўшинларнинг туташув чизиғи ундан бир неча километр наридан ўтади. Ноябрда украин армияси ушбу йўналишда Россия қўшинига муваффақиятли ҳужум уюштирди — ва шаҳар чеккасидаги Гагарин номидаги кон терриконини эгаллади, бу ҳудуд 2015 йилдан буён илк бор қайтариб олинди.
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press
Украиналик ҳарбий Ҳорливка яқинидаги позицияда ити билан
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press

Харкив яқинидаги «Леопард» танклари

Украина ҚК жангчиси Leopard 1A5 танкида. Бу танклар Украина қўшинига НАТО давлатлари томонидан берилган. Улар орасида — Германия (ушбу танкларни ишлаб чиқарувчи мамлакат), Полша, Норвегия ва Канада бор
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Танкни брезент билан ёпаётган украиналик жангчи
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Украинанинг озод этилган ҳудудларини миналардан тозалаш жараёни

Урушнинг бир ярим йилдан ошиқ даврида Украина дунёдаги энг миналанган мамлакатга айланди. Словакиядаги глобал хавфсизлик ва халқаро муносабатлар масалалари билан шуғулланувчи Globsec ноҳукумат ташкилоти маълумотларига кўра, Украинанинг қарийб учдан бир қисми миналанган. Мутахассислар миналарни Украина қуролли кучлари қарши ҳужумда муваффақиятсизликка учрашининг омилларидан бири сифатида келтирган. Бундан ташқари, миналардан тинч аҳоли вакиллари ҳам жабрланмоқда ва ҳалок бўлмоқда. Украина ҳудудларини миналардан тозалашга ўнлаб йиллар кетади — қуйида бу иш ҳозирда қандай олиб борилаётгани акс этган суратлар (бу фотосуратлар айнан қаерда олинганига ойдинлик киритилмаган).

Украинанинг миналанган ҳудудларида топилган артиллерия снарядлари
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Миналанган ҳудудда назорат остидаги портлатиш
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press

Донецк ўққа тутилиши оқибатлари 

Донецк 28 ноябр куни Украина томонидан ўққа тутилиши оқибатида квартираси шикастланган аёл. Шаҳарнинг Россия томонидан тайинланган мэри Алексей Кулемзинга кўра, ҳужум оқибатида тўрт киши жароҳат олган
Reuters / Scanpix / LETA
Дераза токчасидан ойна синиқларини супуриб ташлаётган донецклик аёл
AFP / Scanpix / LETA

Владимир Путин Бутунжаҳон рус халқи кенгашида

Владимир Путин 28 ноябр куни Бутунжаҳон рус халқи кенгаши ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказилган ялпи мажлисда видеоалоқа орқали қатнашди. Путин «Ғарб ҳукмрон элитаси»ни яна бир бор танқид қилиб, уларни «русофобия», «ирқчилик» ва «неонацизм»да айблади, унинг фикрича, бу нафақат русларга, балки «Россиянинг барча халқларига қарши қаратилган». У шунингдек мамлакат «энг оғир демографик муаммоларга» дуч келаётганини айтди ва уларни енгиб ўтиш учун россияликларни кўпроқ фарзанд кўришга чақирди.

Сергей Карпухин / Спутник / imago images / Scanpix / LETA

Мавзуга оид