Humo Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилди
2024 йил 1 июлдан тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фақат акциядорлик жамияти шаклида фаолият юритиши мумкин бўлади. Уларга устав капиталининг минимал миқдори бўйича қўйилган талаблар оширилмоқда. Humo тўлов тизими операторидаги давлат улуши Марказий банкдан Давактив балансига ўтказилди.
Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 июлидан бошлаб ташкилий-ҳуқуқий шакли акциядорлик жамияти бўлган компанияларгина тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти сифатида фаолият юритиши мумкин бўлади. Бу – 30 ноябр куни имзоланган президент қарорида кўзда тутилган.
Қарорга кўра, тўлов тизими операторларининг устав капитали 2024 йилнинг 1 июлидан бошлаб камида 50 млрд сўм бўлиши керак. Шу санадан эътиборан тўлов ташкилотининг устав капитали бўйича минимал талаб 10 млрд сўм, 2025 йил 1 июлдан эса 20 млрд сўм деб белгиланади.
Ҳужжат билан, Humo (“Миллий банклараро процессинг маркази” МЧЖ) устав капиталидаги давлат улуши Марказий банкдан олиниб, Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади.
Аввалроқ, 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб банклар устав капиталининг энг кам миқдори 200 млрд сўмга оширилган, энг қуйи чегара 2024 йил 1 апрелдан бошлаб 350 млрд сўмга, 2025 йил 1 январдан эса 500 млрд сўмга кўтарилиши белгиланган эди.
Мавзуга оид
13:31 / 16.11.2024
Kaspi.kz Humo тўлов тизимини хусусийлаштиришдаги иштирокини тўхтатди
11:56 / 11.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти Марказий банклари кенгаши ташкил этилади
18:34 / 08.11.2024
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
23:10 / 07.11.2024