Спорт | 19:25 / 02.12.2023
25002
1 дақиқада ўқилади

Германия U17 ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионига айланди

Индонезияда ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди. 

Фото: ALEX CAPARROS/GETTY IMAGES

Финалда Германия Францияни мағлуб этиб, бу тоифада илк бор жаҳон чемпионига айланди. Асосий вақтда жанговар дуранг қайд этилди, «лотерея»да эса немислар устун келишди. 

Эслатиб ўтамиз, 3-ўрин учун кечган баҳсда Мали Аргентинани йирик ҳисобда енгган (3:0). Ўзбекистон U17 эса чоракфиналгача етиб келиб, Францияга мағлуб бўлганди (0:1). 

U17 ЖЧ. Финал
Германия U-17 — Франция U-17 2:2

Пеналтилар серияси — 4:3.
2 декабр. Суракарта. «Манаҳан»
Голлар: Браннер (29), Дарвих (51) — Буабре (53), Амугу (85). 
Германия U-17 – Ҳейде, Одогу, Йелч, Ҳенниг (Ҳервет, 88), Дарвих (Кабар, 73), Ялчинкая (Рамсак, 67), Ҳарчуи, Oсаве, Морейра, Браннер, Морстедт.
Франция U-17 – Sангуи, Аргни, Тити, Мепийу, Санда, Сади, Буабре (Диалло, 90+4), Силла, Бунеб, Амугу, Гомис, Ламбурд (Тинкрес, 90). 
Огоҳлантиришлар: Oсаве (45+5), Браннер (48), Буабре (71), Ҳарчуи (90+6), Кабар (90+9). 
Четлатиш: Oсаве (69).

Мавзуга оид