Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда газ «заправкалари» иш вақти чекланди
4 декабрдан бошлаб, уларнинг иш вақти эрталаб соат 6:00 дан 15:00 га қадар белгиланди.
Андижон вилоятида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари иш вақти чекланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
«Ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши туфайли табиий газни биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда ижтимоий соҳа объектлари (мактаб, боғча, шифохона ва бошқаларга) етказиб бериш чоралари кўрилмоқда», дейилади хабарда.
Шу сабабли, вилоятдаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига табиий газни етказиб бериш 4 декабрдан эрталаб соат 6:00 дан 15:00 га қадар белгиланди.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025