Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қарғиш учун жавобгарлик белгилангани рад этилди
Адлия вазирлиги ижтимоий тармоқларда шу мазмунда тарқалган хабарларни рад қилди.
Ўзбекистонда қарғиш учун жавобгарлик белгиланмайди, бундай норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига чиқарилмаган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд қилинишича, ижтимоий тармоқларда «қарғиш учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда» мазмунидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Ушбу мазмундаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига чиқарилмаган.
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда қарғиш учун маъмурий жавобгарлик жорий этилиши режалаштирилаётгани, жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига (Ҳақорат қилиш) қарғиш банди киритилгани, унга кўра 7 миллион сўм жарима ва 15 суткагача қамоқ жазоси назарда тутилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Мавзуга оид
14:36 / 01.04.2025
Хонанда Ботир Қодиров муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жаримага тортилди
19:19 / 25.03.2025
«Биринчи имконият» доирасида тадбиркорлар маъмурий жавобгарликдан озод этилади
21:37 / 26.02.2025
Қонунлар нормаларининг аниқ ва бир хил қўлланиши таъминланади
17:05 / 20.02.2025