Ўзбекистон | 22:50 / 06.12.2023
8419
2 дақиқада ўқилади

Нурсултон Назарбоев китобининг бир нусхаси Шавкат Мирзиёевга етказилди 

Қозоғистоннинг биринчи президенти хотиралар китобида Ўзбекистон етакчисини алоҳида қайд этиб, икки давлат ўртасидаги муносабатлар янада жадал ривожлана бошлаганини таъкидлаган. 

6 декабр куни Қозоғистон биринчи президентининг матбуот котиби Айдос Укибай Ўзбекистонга келди ва Нурсултон Назарбоевнинг «Менинг ҳаётим. Тобеликдан озодликка» номли хотиралар китобининг Ўзбекистон президенти учун аталган, муаллиф дастхати қўйилган нусхасини топширди. 

Тарихий жараёнлар ва шахсий муносабатни ўзида мужассамлаштирган китобда Нурсултон Назарбоев ўзининг ҳаёт йўли, мамлакатнинг шаклланиш ва ривожланиш даври тўғрисидаги хотиралари билан ўртоқлашади. Республикага раҳбарлик қилган охирги ўн йилликлардаги воқеаларга баҳо беради. 

Китоб қаҳрамонлари орасида муаллиф сиёсий майдонда кесишган таниқли сиёсатчилар ҳам бор. Қозоғистоннинг биринчи президенти давлат ва ҳукуматлар раҳбарлари, бошқа машҳур шахслар билан муносабатларини таърифлаган. Нурсултон Назарбоев китобида Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёевни алоҳида қайд этиб, икки давлат ўртасидаги муносабатлар янада жадал ривожлана бошлаганини таъкидлаган. 

Назарбоев хотиралар китобида шахсий ҳаётига тааллуқли маълумотларни ҳам келтирган. Жумладан, иккинчи оиласи ва ўғиллари борлигини биринчи марта тан олган.

Мавзуга оид