Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танзила Норбоева БАА федерал миллий кенгаши раиси билан учрашди
Сенат раиси Танзила Норбоева БААга амалий ташрифи доирасида Дубай шаҳрида ушбу мамлакатнинг федерал миллий кенгаши раиси Сақр Ғобаш билан музокара ўтказди.
Икки давлат муносабатларининг кенг доираси, жумладан сиёсий, савдо-иқтисодий, иқлим ўзгариши оқибатларини бартараф этиш каби масалаларга эътибор қаратилди.
Кейинги йилларда мамлакатлар ўртасида иқтисодий йўналишдаги ҳамкорлик кенгайиб, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми муттасил ўсиб бормоқда. Ўзбекистонда фаолият юритаётган БАА сармоялари иштирокидаги корхоналар сони 5 йилда 2,5 баробарга ошди.
Инвестиция лойиҳалари портфели кенгайиб, «яшил» энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, туризм инфратузилмаси каби йўналишларни қамраб олган.

«Муносабатларимизнинг бугунги суръатидан келиб чиқиб, парламентлараро алоқаларни кучайтириш, олий даражада эришилган келишувларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш ва парламент назорати доирасида уларнинг ижросини таъминлашга кўмаклашиш юзасидан фикр алмашдик.
Сақр Ғобаш жаноблари юртимизда етишиб чиққан буюк алломалар меросига қизиқиши катта эканлигини, келаси йили Ўзбекистонга ташриф буюришини маълум қилди. Ушбу ташриф доирасида ҳамкорликка оид тегишли ҳужжатларни имзолашга келишиб олдик», деб ёзади Танзила Норбоева.
Мавзуга оид
20:44 / 21.05.2025
Танзила Норбоева Жиззахда коррупция ҳолатлари бўйича танқидий йиғилиш ўтказди
22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди
18:41 / 16.05.2025
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди
16:16 / 16.05.2025