Ўзбекистон | 18:47 / 06.12.2023
11612
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда 8 ёшли қизга жинсий тажовуз қилган эркакка суд ҳукми ўқилди

63 ёшли эркак Жиноят кодексининг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган ҳамда суд ҳукми билан 5 йилу 4 ойга озодликдан маҳрум қилинган.

Фото: Видеодан кадр

2023 йилнинг август ойида ижтимоий тармоқларда ёши катта шахс вояга етмаган қизнинг қаршилигига қарамасдан ўпиб, уятсиз-бузуқ ҳаракат содир этгани акс этган видео тарқалган ҳамда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи процессуал тартибда ушланганди.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судида ёш қизга жинсий тажовуз қилган мазкур фуқаро М.И.га оид жиноят иши кўриб чиқилиб, суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.

Жиноят иши жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судяси С.Абдуғаниев раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилган.

Суд ҳукмига мувофиқ М.И. Жиноят кодексининг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Унга Жиноят кодексининг 50-моддаси (озодликдан маҳрум қилиш) 6-қисми талабидан келиб чиққан ҳолда 5 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланган.

Мавзуга оид