Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонадаги хонадондан 79,2 минг дона пиротехника воситалари топилди
Фарғона вилоятида хонадонида 79,2 минг дона пиротехника воситалари сақлаб келган шахс аниқланди, деб хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, Фарғона тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган профилактик тадбирлар давомида «Водил» МФЙда яшовчи Ш.И.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган. Натижада, фуқаронинг яшаш хонадони ҳовлисида чегаранинг заиф ҳудудлари орқали Қирғизистондан ўтказилган, тахминий нархи 14,4 миллион сўм бўлган 79,2 минг дона «Трения» номли пиротехника воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Ш.И.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 185-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан маъмурий жавобгарликка тортиш чораси кўрилган.
Мавзуга оид
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
19:58 / 21.05.2025
Яйпанда шундай ошхона бор: Ош салат, нон ва чойи билан 8 минг, шўрва эса 10 минг сўм
12:13 / 06.05.2025
Сўх ва Шоҳимардонга автомобилда ўтиб-қайтишда муаммо юзага келди
15:15 / 22.04.2025