Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Маҳса Аминийнинг оиласига Сахаров мукофотини олишга рухсат бермади
Маҳса Аминийнинг ота-онаси ва укаси ўлимидан сўнг унга берилган Сахаров номидаги Европа парламенти мукофотини олиш учун Эрондан чиқарилмаяпти. Европарламент раҳбари Роберта Метсола Теҳронни бу қарорни бекор қилишга чақирди.
Теҳрон расмийлари ўлимидан сўнг Европарламентнинг фикр эркинлиги учун Андрей Сахаров мукофоти билан тақдирланган эронлик курд қиз Маҳса Аминийнинг қариндошларига мукофотни олиш учун Эронни тарк этишига рухсат бермаяпти. 9 декабр куни Франциядаги оиланинг адвокати Ширин Ардакани AFP агентлигига Аминийнинг ота-онаси ва укасига «Сахаров мукофотини олиш учун Францияга олиб бориши керак бўлган самолётга чиқишига рухсат берилмади», деди.
Унга кўра, оиланинг амалдаги визасига бўлишига қарамай, Эрондан чиқиб кетиш тақиқланган, паспортлари олиб қўйилган. Энди мукофотни оила номидан Парижда бўлган адвокат Салеҳ Никбахт қабул қилади.
Европарламент раҳбари Роберта Метсола Теҳронни «Маҳса Аминийнинг онаси, отаси ва укасига сафар қилишни тақиқлаш қароридан воз кечишга» чақирди. Метсола X микроблоглар хизматида улар сешанба куни Страсбургда «Эрондан келган жасур аёллар билан бирга Сахаров мукофотини олишлари» кераклиги ҳақида ёзди. «Ҳақиқатни яшириб бўлмайди», деб таъкидлади Роберта Метсола.
Маҳса Аминий вафотидан кейин оммавий норозилик намойишлари
Маҳса Аминий 2022 йил 16 сентябрда бош кийимни нотўғри ўрашда айбланиб, ахлоқ полицияси томонидан қўлга олинганидан сўнг вафот этди. Унинг оиласи Маҳса полиция зўравонлиги туфайли вафот этганини даъво қилмоқда. Теҳрон расмийлари буни рад этади.
Аминийнинг ўлими бутун Эронда «Аёл, ҳаёт, озодлик!» шиори остида оммавий норозилик намойишларига сабаб бўлди. Улар кўп ой давом этди. Ноҳукумат ташкилотларга кўра, намойишлар чоғида 550 дан ортиқ намойишчи ҳалок бўлган, етти киши қатл этилган.
Сахаров номидаги Европарламент мукофоти
«Фикр эркинлиги» мукофоти совет физиги ва ҳуқуқ ҳимоячиси Андрей Сахаров номи билан аталган бўлиб, Европа парламенти томонидан 1988 йилда таъсис этилган. У инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилишда ўзини кўрсатган шахслар ёки жамоат ташкилотларига берилади. Мукофот миқдори 50 минг еврони ташкил қилади.
2022 йилда украин халқи мукофот билан тақдирланди. 2021 йилда мукофотни ўша пайтда қамоқда бўлган россиялик мухолифатчи Алексей Навалний, бир йил олдин - Беларус мухолифати ва 2018 йилда - ўша пайтда Россиядаги қамоқхонада ушлаб турилган украиналик режиссёр Олег Сенцов олган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
20:49 / 15.05.2025