Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий вилоятида ер силкиниши қайд этилди
Хатирчи туманида зилзила содир бўлди. Магнитуда М=4,2. Хатирчи ва Навбаҳор туманларида зилзила сезилиш кучи 3-4 баллга етган бўлса, Навоий шаҳри 2 балл, Нарпай, Каттақўрғон, Нурота, Пахтачи, Кармана ва Қўшработ туманларида 2 баллни ташкил этди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 13 декабр куни Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 10:13 да зилзила содир бўлди.
Эпицентр: Навоий вилояти, Хатирчи тумани. Зилзила координаталари: 40,31 градус шимолий кенглик; 65,81 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=4,2. Чуқурлик - 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 306 км жануби-ғарбда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Хатирчи туманида 3-4 балл, 17 км;
- Навбаҳор туманида 3 балл, 33 км;
- Навоий шаҳрида 2 балл, 44 км;
- Нарпай туманида 2 балл, 45 км;
- Каттақўрғон туманида 2 балл, 49 км;
- Нурота туманида 2 балл, 49 км;
- Пахтачи туманида 2 балл, 52 км;
- Кармана туманида 2 балл, 55 км;
- Қўшработ туманида 2 балл, 61 км.
Мавзуга оид
09:47 / 17.05.2025
Навоийда вентиляция тармоғи орқали олтин ўғирламоқчи бўлган шахслар ушланди
11:43 / 13.05.2025
Навоийда 55 ёшли аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этиб келингани аниқланди
11:11 / 06.05.2025
“Тезлик жуда юқори бўлган” – Навоийдаги даҳшатли ЙТҲга изоҳ берилди
18:21 / 09.04.2025