Венгрия «чет эл таъсири»га қарши қонун қабул қилди
Венгриянинг «Суверенитетни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги янги қонунига кўра, чет элдан маблағ олган сайловлардаги номзод уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинади. Танқидчилар у норозиликни бостириш учун ишлатилиши мумкинлигидан хавотирда.
Венгрия парламенти, танқидчилар фикрича, бош вазир Виктор Орбан мухолифларининг овозини бостиришга қаратилган «чет эл таъсири»ни жиловлаш бўйича чора-тадбирлар тўпламини қабул қилди. Қонун 12 декабр куни кечки пайт бош вазир Виктор Орбаннинг ҳукмрон «ФИДЕС-Венгрия фуқаролик иттифоқи» партияси етакчилик қиладиган Давлат мажлиси депутатларининг мутлақ кўпчилиги томонидан қабул қилинди.
Бошқа нарсалар қатори, қонунда чет элдан маблағ олган ҳар қандай сайловлардаги номзод учун уч йилгача қамоқ жазоси назарда тутилган. Сайлов жараёнига «чет эл таъсири»нинг олдини олиш мақсадида «сайловчилар хоҳиш-иродасига таъсир кўрсатиш мақсадида хориждан пул олган ташкилотларни аниқлаши ва текшириши» лозим бўлган назорат органи ташкил этилмоқда. Суверенитетни ҳимоя қилиш бўйича янги идорага текширувлар ўтказиш бўйича кенг ваколатлар берилади ва унинг раҳбари лавозимига номзод президент томонидан тасдиқлаш учун бош вазир томонидан тақдим этилади.
Жиноят кодекси ва мамлакат конституциясига тегишли тузатишлар киритилди, деб хабар бермоқда MTI Венгрия давлат ахборот агентлиги.
Аввалроқ Венгрияда сиёсий партияларни чет элдан молиялаштириш тақиқланган эди. Бироқ, энди тақиқ, масалан, маҳаллий сайловларда номзод кўрсатадиган ташкилотларга ҳам тегишли.
Танқидчилар қонундан ўзгача фикрловчилар ва Орбан ҳукумати сиёсатига қарши бўлганларни бостириш учун фойдаланиш мумкинлигидан хавотирда.
Мавзуга оид
14:17 / 22.11.2024
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
10:44 / 17.11.2024
Миллатлар лигасида форс-мажор. Венгрия мураббийи ҳушини йўқотди, Руминия ва Косово ўйинида сиёсий можаро
16:16 / 08.11.2024
Тахтиқорача довонида тош босиб қолганларнинг икки нафари венгриялик бўлган
23:00 / 23.10.2024