Жаҳон | 16:18 / 15.12.2023
12523
4 дақиқада ўқилади

Бахмут атрофидаги дронлар иши ва Донецк ўққа тутилиши. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 659-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Владимир Путин уруш бошланганидан буён илк бор «жонли мулоқот» ўтказди. У тўрт соатдан ортиқроқ вақт давомида саволларга жавоб қайтарди.
  • Брюсселда Евроиттифоққа аъзо мамлакатлар раҳбарлари саммити бошланди, унда Украинани қўллаб-қувватлаш масаласи ҳам муҳокама этилмоқда. Володимир Зеленский уларни украин халқини «сотмаслик»ка чақирди.
  • Москва шаҳар суди «Мемориал» ҳамраиси Олег Орловга чиқарилган ҳукмни бекор қилди ва РФ армиясини такроран «обрўсизлантириш» ҳақидаги ишни прокуратурага қайтарди.
  • Украина қуролли кучлари Россия қўшини дронлар билан Одесса областига ҳужум қилгани ҳақида хабар берди. 41 та учувчисиз учиш мосламаси уриб туширилгани айтилган.
  • Украинанинг барча областлари бўйлаб тўрт бор ҳаво тревогаси эълон қилинди.
  • Европа кенгаши Украинанинг Евроиттифоққа аъзолиги бўйича музокараларни бошлашга қарор қилди.

Бахмут атрофида FPV-дронларни бошқараётган украин ҳарбийлари

Украиналик ҳарбий хизматчи Бахмут атрофидаги олдинги чизиқда FPV-дрон учун портловчи қурилма тайёрламоқда
Inna Varenytsia / Reuters / Scanpix / LETA
FPV-дрон учираётган украин жангчиси
Inna Varenytsia / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий хизматчи олдинги чизиқда россиялик аскар камикадзе дрон орқали ўлдирилгани акс этган кадрни реал вақт режимида томоша қилмоқда
Inna Varenytsia / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий хизматчи олдинги чизиқда FPV-дронни бошқармоқда
Inna Varenytsia / Reuters / Scanpix / LETA

Донецк ўққа тутилишидан кейин чиққан ёнғин

Украина армияси 14 декабр куни Донецк шаҳрининг Ленин районини ўққа тутди, деб хабар берди Бу ҳақда ДХРнинг Украина уруш жиноятлари билан боғлиқ масалаларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш қўшма маркази (СЦКК) қошидаги ваколатхонаси хабар берди. Донецкнинг Кремл назоратидаги маъмурияти зарбалар оқибатлари бўйича маълумотларни эълон қилмаган. Украин ҳарбийлари ҳам ҳужум юзасидан изоҳ бермаяпти.

Донецк ўққа тутилиши оқибатида ёнғин юзага келган уйда ишлаётган ўт ўчирувчи
EPA / Scanpix / LETA
EPA / Scanpix / LETA
Донецкда яшовчи аёл зарбага учраган уйини кўздан кечирмоқда
EPA / Scanpix / LETA
EPA / Scanpix / LETA

Владимир Путиннинг жонли мулоқоти

Россия президенти Владимир Путин 14 декабр куни жонли мулоқот ўтказди — бу Украинага кенг кўламли босқин бошланганидан буён биринчиси бўлди.

«Прямая линия» Россияда ҳар олти йилда бир марта ўтказиладиган президентлик сайловларига уч ой қолганида бўлиб ўтди, — Путин навбатдаги — бешинчи муҳлатга номзодини қўйишини бир ҳафта олдин маълум қилганди. Матбуот анжумани кўринишида ташкил этилган жонли мулоқотда ҳозир бўлган журналистлардан бирортаси унинг сайловолди кампанияси тўғрисида ҳам, бошқа эҳтимолий номзодлар тўғрисида ҳам, РФ Конституциясига унга яна номзодини қўйишига имкон берувчи 2020 йилги тузатишлар юзасидан фикри бўйича ҳам савол бермади. Шунингдек, ўн кундан буён ғойиб бўлиб қолган мухолифатчи Алексей Навалний ҳамда август ойида ҳалок бўлган «Вагнер» раҳбари Евгений Пригожин масаласи ҳам кўтарилмади.

Москвалик киши ўз уйида Россия президенти Владими Путиннинг матбуот анжумани якунлари бўйича жонли эфирни томоша қилмоқда
Олеся Купряева / AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид