Иқтисодиёт | 13:50 / 16.12.2023
39955
1 дақиқада ўқилади

Юридик шахслар учун мол-мулк солиғи миқдорлари ўзгарди

Мол-мулк солиғининг асосий ставкаси (1,5 фоиз) сақлаб қолинган ҳолда, солиқ базасини аниқлашда 1 квадрат метр учун ўрнатилган минимал қиймат индексация қилинади.

Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 январидан бошлаб, мол-мулк солиғи тўловлари оширилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг асосий ставкасини (1,5 фоиз) сақлаб қолган ҳолда, солиқ базасини аниқлашда 1 квадрат метр учун ўрнатилган минимал қиймат индексация қилинади.

Бу миқдор Тошкент шаҳри учун – 3 млн сўм (амалда 2,5 млн сўм), Нукус шаҳри ва вилоят марказлари учун – 2 млн сўм (амалда 1,5 млн сўм), бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойлар учун – 1,2 млн сўм (амалда 1 млн сўм) қилиб белгиланмоқда. 

Мавзуга оид