2023 йилнинг энг яхши олимлари эълон қилинди
Рўйхатда экология, космонавтика, генетика, физика, сунъий интеллект ва бошқа соҳа вакиллари бор.
Мутахассислар 2023 йилда энг ёрқин ютуқларга эришган олимлар рўйхатини тузди. Бу нуфузли Nature илмий нашри томонидан тақдим этилди.
Рейтингга «ўрмонларнинг мислсиз кесилишига барҳам беришга» муваффақ бўлган Бразилия атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Марина Силва, Ой миссиясини муваффақиятли амалга оширишга ҳисса қўшган Ҳиндистоннинг «Чандраян-3» лойиҳаси етакчиларидан бири Калпана Калахасти киритилди.
Шунингдек, япониялик Кацухико Ҳаяси эркак сичқонлардан яшовчан тухум олишга эришгани учун (йўқолиб кетиш хавфи остида турган турларни сақлаб қолишга ёрдам берадиган технология), америкалик физик олим Энни Критчер фақат водород бомбалари ва юлдузларда кўринадиган ядровий реакцияларни такрорлагани учун, шунингдек, грециялик Элени Миривили глобал исишга қарши курашда эътироф этилгани учун рўйхатдан жой олди.
Рейтингда, шунингдек, сунъий интеллект чатботи яратувчиси, америкалик Иля Суцкевер, хона ҳароратида ўта ўтказувчанлик ҳақидаги сенсацияни нотўғри эканини исбатлаган америкалик Жеймс Хэмлин, вазн йўқотадиган дори ишлаб чиқарган сербиялик Светлана Мойсов, безгакка қарши вакцина яратувчиси британиялик Халиду Тинто ва саратон тадқиқотчиси Томас Паулз ҳам бор.