Ўзбекистон | 14:06 / 18.12.2023
6859
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган аёл жаримага тортилди

Белгиланмаган жойга чиқинди ташлаб кетган аёлнинг хатти-ҳаракатлари кузатув камераларига қайд этилган

Фото: Видеодан кадр

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаб кетган аёлга чора кўрилган. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Суриштирувлар натижасида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган ҳуқуқбузарнинг шахси аниқланган. Сўнг ҳолат юзасидан унга нисбатан МЖтКнинг 91-Прим 1- моддаси 1-қисмига кўра маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Аёл базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари — 330 000 сўм миқдорида жаримага тортилган.

Маълумот учун, дастлаб Термизда 10 та ҳудудда онлайн кузатув камералари ўрнатилганди. Яқинда эса яна 15 та шундай камералар олиб келинган. Бу кузатув камералари нафақат ноқонуний жойга чиқинди ташлаш, балки бошқа турдаги экологик ҳуқуқбузарликларни тезкорлик билан аниқлаб, ўз вақтида бартараф этишга ва тегишли чораларни кўришга имконият яратади.

Аввалроқ, Тошкент вилоятида белгиланмаган жойга чиқинди улоқтириб кетган ҳайдовчи аниқланиб, унга чора кўрилганди.

Мавзуга оид