Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода газ қазиб олинадиган янги қудуқ очилди
Унинг кунлик дебити 500 минг куб метр экани таъкидланмоқда.
Бухоро вилоятининг Олот тумани ҳудудида жойлашган «Ўзбекнефтгаз» тасарруфидаги Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Тегирмон» газконденсат конидаги 7-сонли қидирув қудуғи 2428 метр чуқурликкача бурғиланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, ўтказилган синовлар натижасида юқори Юра даври карбонат ётқизиқларининг маҳсулдор қатламидан саноат миқёсидаги табиий газ оқими олинди. Қудуқнинг бошланғич кунлик дебити 500 минг куб метрни ташкил этмоқда.
Ҳозирги вақтда ушбу қудуқнинг маҳсулдор қатлами босими, ҳарорати ва кон-геологик параметрларини аниқлаш ҳамда унинг саноат миқёсида ишлаб чиқариш қувватларини баҳолаш мақсадида, геологик-тадқиқот ишлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
15:41 / 19.05.2025
Ўзбекистон-Миср нефть-кимё ва энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга оширади
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
19:05 / 12.05.2025