Жаҳон | 13:12 / 21.12.2023
12126
5 дақиқада ўқилади

Кечқурун кеч овқатланиш ростдан ҳам зарарлими?

Кўп тадқиқотлар ухлашдан 3-4 соат олдин овқатланишни маслаҳат беради. Уйқу вақтига яқин овқатланиш семиришга сабаб бўлади дейиш учун эса узоқ вақт давом этадиган тадқиқотларга эҳтиёж бор.

Фото: Pixabay

Кечқурун уйқу вақтига яқин овқатланиш айнан нега зарарли экани ҳақида турлича фикрлар айтилади. Қуйида кеч соатларда овқатланишнинг танага қандай таъсири борлиги ҳақида охирги тадқиқотлар йиғилган.

Америкада 34 мингдан ортиқ катта ёшлилар ўртасида ўтказилган тадқиқотга кўра, қатнашчиларнинг 60 фоизи кечқурун 9 дан кейин овқатланишни нормал ҳолат деб ҳисоблаган. “Инсон танаси кун давомида озуқа моддаларни қайта ишлайди ва кечқурун эса энергия йиғиш ва захирага олиб қўйиш учун ҳаракат қилади. Бу табиий жараённи безовта қилиш муаммоларини пайдо қила бошлайди”, – дейди Колумбия университети олими Марие-Пиерре Ст-Онге.

Бир нечта тадқиқотлар, ухлашдан олдинги 3 соат ичида овқатланиш жиғилдон қайнаши ва ошқозондаги кислота миқдорини кўпайтириб юборишини аниқлаган.

Яна бир тадқиқотда ухлашдан олдин 1-3 соат ичида овқатланиш яхши ухлолмасликка ҳам сабаб бўлиши исботланган. Бостондаги Бригман ва аёллар шифохонаси неуроолими Франк Шеер жамоаси билан АҚШда ўрта ёшли 900 киши ўртасида 2019 йилда тадқиқот ўтказади. Унда қатнашувчилар уйқудан олдинги 2 соат ичида овқатланиб, 100 калорияли маҳсулот истеъмол қилади. Ва иштирокчиларнинг 80 фоизида ортиқча вазн йиғиш ва семизлик бошланади. Тадқиқотчилар шунга ўхшаш натижани Япония ва Швециядаги одамлар ўртасида ҳам аниқлаган.

Британияда 2023 йилда ўтказилган 850 кишилик тадқиқотда эса 9 дан кейин овқатланадиганларда қандли диабетни келтириб чиқарадиган ҲбА1c даражаси, кундузги овқатдан кейинги ёғлар миқдори юқорироқ бўлгани маълум бўлган.

Албатта, бундай тадқиқотлар кечки пайт овқатланиш тўғридан тўғри вазн йиғиш ва бошқа соғлиқ муаммоларга сабаб бўлишини исботламайди. Чунки соғлик билан боғлиқ муаммоларнинг келиб чиқишида генетика, машқлар ва ухлаш кабилар ҳам муҳим рол ўйнайди. Лекин сўнгги тадқиқот овқатланиш вақти ва овқатланишда вақтнинг тўғридан тўғри таъсирларини ошкор қилади”, – дейди Франк Шеер.

Нега кеч овқатланиш тана учун оғир кечиши мумкин?

2022 йилги синовда, доктор Шеер ва унинг жамоаси ортиқча вазнга эга 16 кишидан лабораторияда яшаб беришини сўраган. Лабораторияда овқатланиш, машқ ва уйқу шифокорлар назоратида бўлган.

Қатнашувчилар 2 хил овқатланиш режаси асосида 6 кун парваришланади. Биринчисида уйғонгандан кейин дарҳол нонушта қилиш, тушлик ва вақтли соатларда кечки овқат ейиш таклиф қилинади. Иккинчисида эса овқатланиш 4 соатга кечиктирилади ва кечки овқат 9 га қолдирилади.

Икки хил тартибда ҳам истеъмолчилар бир хил озиқ моддалар истеъмол қилишади. Бироқ кечроқ овқатланганлар ўзини вақтли овқатлангандагидан очроқ ҳис қилади. Шу билан бирга уларда тўйганликни билдирувчи лептин гармони пастроқ, очликни билдирувчи гҳрелин гармони эса баландроқ бўлади.

Бошқа кичиқроқ тадқиқотларда эса кеч овқатланадиганлар камроқ ёғ йўқотишлари маълум бўлган. “Шу тадқиқотлар сабаб кеч овқатланиш вазн йиғишга сабаб бўлади дейишади. Лекин бу бўйича узоқроқ давом этадиган тадқиқотларга эҳтиёж бор”, – деган доктор Шеер.

Чикаго университети олими Эрин Ҳанлон, кечқурун истеъмол қилинадиган углеводлар қондаги шакар миқдорини оширишини айтади. Кечқурун уйқу гормони мелатонин ишлаб чиқарилганда инсулин секрецияси пасаяди. Инсулин эса қондаги шакарни назорат қилади, агар мелатонин ҳисобига инсулин пасайса, у кечқурунги овқатдаги шакарни назорат қилолмай қолади.

Қон шакарининг кўтарилиши қон томирларига зарар етказиши ва юқори қон босими, 2-тоифа диабет ривожланиш хавфини ошириши мумкинлигини айтади доктор Ст-Онге.

Кечруқун овқатланиш учун яхши вақт

Уйқудан 3-4 соат олдин овқатланиш яхши, дейди тадқиқотларга таяниб доктор Ст-Онге.

Доктор Ханлон фикрича, вақтлироқ овқатланиш узоқ муддат соғлом юришни таъминлайди ва уйқуга халақит берадиган ошқозон кислотасини ҳам камайтириши мумкин.

Агар сиз смена асосида ишласангиз, кечқурун овқат емасликдан қочишингиз қийин. Лекин оғирроқ овқатларни эрталаб 7 ва кечки 7 оралиғида ейишга одатланишингиз мумкин. Агар сизда паст қон босими бўлиб, озиқ моддалар етарли бўлса, овқатни уйқу вақтига яқин ейишингиз мумкин”, – дейди Ханлон.

Мавзуга оид