Ўзбекистон | 10:04 / 23.12.2023
2672
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Гамбия ўзаро муносабатларни ривожлантиришни режалаштиряпти  

Ўзбекистон ва Гамбия ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Тошкентда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

Фото: Telegram / bakhtiyor_saidov

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Гамбия ташқи ишлар, халқаро ҳамкорлик ва чет элдаги гамбияликлар ишлари бўйича вазири Мамаду Тангара билан учрашди.

«Ташқи ишлар вазирлигида Гамбия ташқи сиёсат идораси раҳбари Мамаду Тангара жаноблари билан учрашганимиздан мамнунмиз», - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. 

Учрашув давомида мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга қаратилган қатор масалалар муҳокама қилинган.

Мавзуга оид