Қамчиқда қор ёғиши ва туман бўлиши кутилмоқда
Довон йўлида яхмалак юзага келиши мумкин, Тошкент ва Наманган вилоятининг айрим ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Тошкент шаҳрини ва республиканинг ғарбий ҳудудларини водий вилоятлари билан боғловчи Қамчиқ довонида 27 декабр куни қор ёғиши, вақти-вақти билан туман кузатилиши, яхмалак юзага келиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
«2023 йил 27 декабр куни А-373 «Тошкент – Ўш» автойўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ва туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 15 – 20 метр/сониягача кучайиши натижасида автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келишига олиб келиши мумкин», дейилади хабарда.
Шунингдек, 25-29 декабр кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳарорати кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари);
- Наманган вилояти Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
«Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», дейилган хабарда.
Бундан олдинроқ «Ўзгидромет» 26-27 декабр кунлари мамлакатга нам ва совуқ ҳаво оқими кириб келиши ҳақида прогноз берганди.
Мавзуга оид
16:47
Қамчиқ довонида тўхтатилган машинадан кўп миқдорда психотроп дори воситалари топилди
14:31 / 09.11.2024
Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди
11:18 / 09.11.2024
10 ноябр куни кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин
12:10 / 08.11.2024